"Пахтакор" сафарда мағлуб бўлди ва ОЧЛдаги юришини тўхтатди

Бугун Қатарда ОЧЛ плей-офф босқичидан ўрин олган "Ал-Гарафа" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Биз бу ўйиндан матнли онлайн трансляция уюштиришни режалаштирганмиз. Биздан узоқлашманг.

ОЧЛ плей-офф босқичи.

"Ал-Гарафа" - "Пахтакор" 2:1 

Голлар: Уэсли Снейдер (20 пен) Диого Амадо (29) - Жасур Хакимов (90+2)

Пахтакор”: Лобанов, Козак, Аъзамов, Симич (с), Шораҳмедов, Раҳматуллаев, Аҳмедов, Машарипов, Искандеров, Абдураҳимов, Безерра.

Захира: Суюнов, Исматуллаев, Ҳакимов, Тожиев, Яхшибоев, Сайфиев, Гриффитс.

"Ал-Гарафа": Қосим Бурхон, Маҳди Мухтор, Робери Фассиана, Фаҳид Шаммари, Монкез Ади, Ассим Модибо, Диого Амадо, Абдулазиз Ҳатим, Аҳмад Аълаалдин, Уэсли Снейдер (с), Меҳди Тареми.

Захира: Юсуф Ҳассан, Саид Ҳақ, Юсуф Муфта, Отман Яҳри, Тамир Жамол, Холид Зереқи, Моаяд Ҳассан.

* Учрашув бошланди.

5. Жамоалар бир-бирларини ўрганишмоқда.

10. Тиаго Безерранинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.

15. Ўзгариш.

"Пахтакор" дарвозасига пеналти белгиланди. 

20. Хисоб очилди. Уэсли Снейдер "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилди 1:0.

 

22. Огохлантириш. Жамшид Искандаров "Пахтакор".

28. Александр Лобановнинг қўпол хатосидан сўнг Диого Амадо гол киритиб ҳисобни 2:0 га етказди.

40. Тиаго Безерра яна бир қулай имкониятни кўкка совурди. Унга бироз совуққонлик етишмаяпти.

44. Машариповнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

ТАНАФФУС!

Биринчи бўлим статистикаси.

Иккинчи бўлим бошланди!

48. Огохлантириш. Махди Тареми симуляция учун жазоланди.

56. Тўпга эгалик қилиш бўйича "Пахтакор" олдинда 41-59.

61. Диого Амадо яхшиямки нотўғри зарба берди. Бўлмаса ҳисоб ўзгарарди.

62. Ўзгариш. Баҳром Абдураҳимов ўрнига Жасур Яхшибоев майдонга тушди.

66. Ўзгариш. Абдулазиз Ҳатим ўрнига Тамир Жамол туширилди 

68. Ўзгариш. Азимжон Аҳмедов ўрнига Жасур Ҳакимов майдонга тушди.

69. Огохлантириш. Ал-Гарафа. Ассам Модибо.

75. Ўзгариш. Ассим Мадибо ўрнига Холид Зереқи туширилди

84. Жамшид Искандеровнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Ўйинга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90+2. Гооооолллл! Жасур Ҳакимов ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 

90+4. Марко Симич яққол голни голга айлантира олмади.

Тугади. "Ал-Гарафа" гурух босқичига йўлланма олди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!