10 киши бўлиб қолган Германия сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

ЖЧ-2018 турнири “F” гуруҳи иккинчи тур учрашувлари якунига етди. Илк баҳсда Мексика терма жамоаси Жанубий Корея футболчиларидан устун келган бўлса, драматик ўйинда Германия термаси Швециядан ғалабани илиб кетди.

Биринчи бўлимнинг 32-дақиқасида Оле Тойвонен шведларни олдинга олиб чиққан бўлса, 48-дақиқада Марко Ройс мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқанинг бешинчисида Тони Кроос ажойиб жарима зарбасини амалга ошириб, немисларга қимматли уч очкони тақдим қилди.

Германия – Швеция – 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: Ройс 48, Кроос 90+5 – Тойвонен 32.

Германия: Нойер, Боатенг, Рюдигер, Киммих, Хектор (Брандт, 87), Руди (Гюндоган, 31), Кроос, Дракслер (Гомес, 46), Ройс, Мюллер, Вернер.

Швеция: Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон (Дурмаз, 74), Ларссон, Экдаль, Форсберг, Тойвонен (Гвидетти, 78), Берг (Телин, 90).

Огоҳлантиришлар: Экдаль (52), Боатенг (71), Ларссон (90).

Четлатиш: Боатенг (82).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!