1071

Бразилиянинг “Сантос” клуби ярим ҳимоячиси Родриго “Реал”га кўчиб ўтгач қанча маош олиши маълум бўлди.

UOL Esporte нашри тарқатган хабарга кўра 17 ёшли бразилиялик вундеркинд “қироллик клуби” билан йилига 4 млн евро маош олиш бўйича келишувга эришган.

Келишувнинг яна бир қисми шундан иборатки, Родриго 2019 йилнинг 30 июнига қадар “Сантос”да қолади ва шундан сўнггина “Реал” сафига бориб қўшилади.

Sports.uz 2018