2020 йилги УЕФА Суперкубоги Қозоғистонда ўтиши мумкин

Қозоғистоннинг Олмота шаҳри 2020 йилги УЕФА Суперкубоги учрашувини ўзида қабул қилиш учун даъавогарлик қилмоқда.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича ушбу йирик спорт тадбирига шунингдек Тирана (Албания, "Миллий Арена"), Минск (Беларусь, "Динамо" стадиони), Хельсинки (Финляндия, "Олимпия" стадиони), Ницца (Франция, "Ницца" стадиони), Хайфа (Исроил, "Самми Офер" стадиони), Кишинёв (Молдова "Зимбру" стадиони), Белфаст (Шимолий Ирландия, "Миллий Арена") ва Порту (Португалия, "Драгау" стадиони) шаҳарлари даъвогарлик қилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, 2020 йилги УЕФА Суперкубоги мезбони 2018 йилнинг май ойида эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!