1294

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин Европанинг бир қатор гранд жамоалари қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

RMC Sport тарқатган хабарга кўра 22 ёшли россиялик футболчига "Ювентус", "Монако", "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Арсенал" каби клублар қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Головин ЦСКА таркибида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум жами 43та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Sports.uz 2018