1552

Жорий мавсум якунлангач эркин агентга айланадиган “Ювентус” посбони Жанлуижи Буффон фаолиятини Аргентина чемпионатида давом эттириши мумкин.

Radio Continental тарқатган хабарга кўра “Бока Хуниорс” 40 ёшли италиялик дарвозабон билан ярим йиллик шартнома имзолашга тайёр. Айни дамда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилаётган Карлос Тевес ўзининг “Юве”даги собиқ жамоадошини ушбу таклифга кўндиришга уриниб кўрмоқчи. Буэнос-Айрес клуби эса тажрибали посбон кўмагида Либертадорес кубогини қўлга киритмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Буффон ёзда футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Sports.uz 2018