А Серия. “Интер” кетма-кет еттинчи баҳсда ғалаба қозона олмади

Ҳозиргина Италия А Серияси 22-туридан ўрин олган  СПАЛ ҳамда “Интер” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

“Паоло” Мацца” стадионида кечган қарама-қаршиликнинг 48-дақиқасида Франческо Викари ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши натижасида “нерадзуррилар” ҳисобда олдинг олиб чиқиб олишган эди.

Бироқ улар ғалабани ушлаб қола билишмади. Ўйин сўнггида Альберто Палоски тўп киритиб, мувозанатни тиклади.

Қайд этиш жоиз, Лучано Спалетти шогирдлари 3 декабр санасидан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бу орада миланликлар 7 ўйинда иштирок этишди.

Италия А Серияси. 22-тур

СПАЛ – Интер 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 48, автогол Викари, 1:1 – 90 Палоски.

СПАЛ – Мерет, Викари (Бонаццоли, 86), Фелипе, Маттьелло (Коста, 83), Чонек, Грасси, Ладзари, Куртич, Скьяттарелла (Палоски, 75), Вивиани, Антенуччи.

Интер – Ханданович, Шкриньяр, Д`Амброзио, Жоау Канселу, Миранда, Весино, Валеро (Рафинья, 90), Брозович (Гальярдини, 87), Кандрева (Эдер, 46), Перишич, Икарди.

Огоҳлантириш: Палоски (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!