А Серия. “Рома” ғалаба қозонди, “Наполи” эса дуранг ўйнаб “Ювентус”га чемпионликни тақдим этди

Кеча Италия А Сериясида ҳам бир қатор қизиқарли ма муҳим учрашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, “Рома” шу куни “Кальяри” меҳмони бўлди ва Ундернинг ягона голи эвазига мехмонда ғалаба қозонди. Чемпионлик учун курашаётган “Наполи” эса ўз майдонида “Торино”ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Қайд этиш лозимки, мавсум якунланишига икки тур қолганида неаполликларнинг “Ювентус” билан орадаги фарқи олти очкога етди ва улар чемпионликдан махрум бўлишди.

“Наполи” – “Торино” 2:2 (1:0, 1:2)

6 май «Сан-Паоло»

Голлар: 1:0 – 25 Мертенс, 1:1 – 55 Базелли, 2:1 – 71 Гамшик, 2:2 – 83 де Сильвестри.

“Наполи” – Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кирикеш, Мариу Руй, Аллан, Жоржиньо, Зелиньски (Гамшик, 69), Кальехон (Уна, 88), Мертенс (Милик, 63), Инсинье.

“Торино” – Сиригу, Нкулу, Бурдиссо, Бонифаци, де Сильвестри, Аккуа, Ринкон (Вальдифьори, 87), Базелли (Яго Фальке, 78), Ансальди, Ньянг (Белотти, 63), Ляйич.

Огоҳлантиришлар: Бурдиссо (21), Базелли (52), Мариу Руй (66), Белотти (74), Нкулу (90).

***

“Кальяри” – “Рома” 0:1 (0:1, 0:0)

6 май «Сарденья»

Гол: 0:1 – 15 Ундер.

“Кальяри” – Краньо, Фараго, Чеппителли, Андреолли, Ликояннис, Дейола, Барелла, Ионицэ (Коссу, 83), Падоин (Хан Кван Сон, 89), Паволетти, Фариас (Сау, 77).

“Рома” –  Алиссон, Бруно Перес (Флоренци, 59), Капрадосси (Сильва, 70), Фасио, Коларов, Гоналон, де Росси, Ундер (Шик, 85), Наингголан, Жерсон, Жеко.

Огоҳлантиришлар: Ликояннис (23), Барелла (38), Ионицэ (73), Жерсон (88), Чеппителли (88).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!