АГМК "Шахтёр"ни мағлуб этди

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик олиб бораётган Олмалиқнинг АГМК клуби бугун Қозоғистоннинг  "Шахтёр" клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Учрашув Актобедаги автоҳалокатда қурбон бўлганларни хотирлаб, бир дақиқалик сукут билан бошланди. 13-дақиқада Музаффар Музаффаров пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

50-дақиқада эса Йован Жокич ҳам рақиб дарвозаси томон белгиланган пенальтини голга айлантиришга эришди  ва олмалиқликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар

Назорат ўйини

АГМК (Қозоғистон) - "Шахтёр" (Қозоғистон) 2:0

Голлар: Музаффаров (13 пен), Жокич (50 пен)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!