АПЛ. “Арсенал” қўл билан урилган гол туфайли ғалаба қозонди

558

АПЛ. “Арсенал” қўл билан урилган гол туфайли ғалаба қозонди

 

Англия Премьер-лигаси 25-турида “Арсенал” жамоаси ўз майдонида ”Халл” футболчиларини қабул қилди. Мазкур ўйинда “тўпчилар” 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Алексис Санчес қўли билан гол урди, аммо ўйинни бошқариб борган Марк Клаттенбург вазиятни тўғри баҳо бера олмади.

Ўйин давомида “йўлбарслар” бир қатор вазиятларга эга бўлди. Ўйин якунида “Халл” дарвозабони ўз ўрнини тарк этди. Бўш қолган дарвозага зарба йўлланган зарбани Магуайр қўли билан қайтарди.

Марк Клаттенбург пенальти белгилади ва Алексис Санчес 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, дубль муаллифига айланди. Мазкур ғалабадан кейин "Арсенал" очколари сонини 50 тага етказиб, учинчи ўринга кўтарилиб олди. 

Арсенал – Халл 2:0

Гол: 1:0 – 34 Санчес, 2:0 – пенальти

Арсенал – Чех, Мустафи, Гиббс, Бельерин, Косьельни, Уолкотт (Эль-Ненни, 69), Окслейд-Чемберлен (Перес, 82), Санчес, Озил, Ивоби (Уэлбек, 82), Коклен.

Халл –  Якупович, Магуайр, Раноккия, Робертсон, Эльабделлауи (Аль-Мухаммади, 66), Хаддлстоун (Диоманде, 78), Ндиайе, Клукас, Маркович, Гросицки (Эвандро, 60), Ньяссе.

Огоҳлантиришлар: Уолкотт (53), Гиббс (54), Раноккия (70), Санчес (76).

Четлатиш: Магуайр (90).