АПЛ. Турнинг сўнгги ўйинида кучлар тенг келди

Кеча Англия Премьер-лигасида 34-турнинг сўнгги баҳси бўлиб ўтди. Унда Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ўз майдонида “Сток Сити”ни қабул қилди.

“Олимпия” стадионида кечган қарама-қаршиликда кучлар тенг келди – 1:1.

Кечаги натижасидан сўнг “болғачилар” жамғарган очколар сони 35 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. 28 очкога эга бўлган “Сток Сити” эса охиргидан олдинги ўринда бормоқда.

Англия Премьер-лигаси. 34-тур

Вест Хэм – Сток Сити 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 79 Крауч, 1:1 – 90 Кэрролл.

Вест Хэм – Харт, Райс, Огбонна, Крессуэлл, Сабалета, Нобл, Куяте, Масуаку (Лансини, 81), Фернандеш (Эрнандес, 76), Жоау Мариу (Кэрролл, 86), Арнаутович.

Сток Сити – Батленд, Зума, Шоукросс, Мартинс Инди, Питерс, Бауэр (Крауч, 70), Аллен, Ндиайе, Собхи (Кэмерон, 62), Шакири, Диуф (Айрленд, 87).

Огоҳлантиришлар: Крауч (79), Мартинс Инди (82), Куяте (85), Ндиайе (90), Крессуэлл (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!