АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи номига номзодлар эълон қилинди

Англия премьер-лигаси мавсумнинг энг яхши мураббийига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу номга Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Юрген Клопп ("Ливерпуль"), Крис Хьютон ("Брайтон"), Рафаэль Бенитес ("Ньюкасл"), Рой Хожсон ("Кристал Пэлас") ва Шон Дайч ("Бернли") каби мутахассислар даъвогарлик қилишмоқда.

Бу борада ғолиб номи 10 май куни мухлислар ўртасида ўтказиладиган сўровнома якунларига кўра эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!