АПЛда янги шахсий мукофот таъссис этилади

Дунёнинг энг томошабоп лигаси бўлган Англия премьер-лигасида жорий мавсумдан бошлаб яна бир шахсий мукофот таъссис этилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра эндиликда турнир тўпурари қаторида мусобақада энг кўп голга ассистентлик қилган футболчи ҳам эътироф этилади. Ушбу футболчига "Playmaker award" мукофоти топширилади.

Таъкидлаш лозимки, жорий мавсум ҳозирча бу борда "Манчестер Сити"нинг уч нафар футболчиси - Кевин Де Брюйне (15), Лерой Сане (12) ва Давид Силвалар (11) даъвогарлик қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!