Абдухолиқов: Кўтарма пуллари борасидаги қарор бир томонлама деб ўйлайман

Бугун Тошкентнинг “Локомотив” клуби давралар оралиғида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди.

Тадбирда “Локомотив” бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, клуб бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров ва жамоасига келиб қўшилган Анзур Исмоилов, Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳамда Николай Погребняклар иштирок этишди.

Маросимда Темурхўжа Абдухолиқов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Жумладан у ЎФА томонидан футболчиларга бериладиган кўтарма пулларининг бекор қилининишига ҳам ўз муносабатини билдирди.

"Энди бу кўтарма пуллари масаласи ЎФАнинг қарори. Футболчилик фаолияти нари борса 20 йил бўлади. Футболчилик  касби ҳам оғир касблардан саналади. Бунинг учун қанча меҳнат, қанча ҳаракат керак қилиш бўлади.

Ўйлашимча бу бир томонлама чиқарилган қарор деб ўйлайман. Бу борада бизнинг чемпионатимиз Қатар ёки Хитой клубларидан молиявий жиҳатдан ортда қолади. Балки, мазкур қарорни қишдан сўнг яна қайта кўриб чиқишар", - деб айтиб ўтди Абдухолиқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!