Адашган қисматлар: “Тоттенхэм”

Ҳар бир жамоа тарихида яхши из қолдирган футболчиларни кўп  ва хўп эслашади. Бироқ жамоада у қадар ўзини кўрсата олмаганлар эса одатда иккинчи планда қолиб кетади. Биз эса бугун ана шундай ўзини кўрсата олмаган “Тоттенхэм” футболчилари, аниқроғи, “шпорлар” томонидан амалга оширилган энг ёмон трансферлар ҳақида фикр юритамиз.

>>“Олтин тўп”ни топширинг, Роналду 5 та рекорд ўрнатди(Батафсил)

>>Жаҳондаги энг қимматбаҳо дарвозабон ҳақида нималарни биласиз? 

>>Футбол тарихида энг кўп соврин ютган 8 футболчи

Дарвозабон

Эурелио Гомес(2008–2014) – 10 млн фунтга яқин сумма эвазига “ПСВ”дан келган

Гомес “шпорлар”ни Хуанде Рамос бошқараётган маҳал, Пол Робинсонга ўринбосар сифатида келган эди. Премьер лигадаги илк мавсумида Эурелио ҳам ўта муваффақиятсиз ўтказди. “Шпорлар” турнир жадвалининг энг қуйи поғоналарида “изғиб юрди”. Гомеснинг қўпол хатолари эса кулгили голлларнинг ўтказилишига олиб келар эди. “Уайт Харт Лэйн”даги 6 йил ичида энг яхши мавсум сифатида 2009/10 йилги мавсумни айтиш мумкин. Гомес ўша мавсум 31 та баҳсда майдонга тушиб, 26 та гол ўтказиб юборган холос. Умуман олганда, бразилиялик посбонга мунтазам жароҳатлар панд берар эди. Ҳозирда эса у “Уотфорд” дарвозасини қўриқламоқда.

>>Зидан бу мавсум кимларга кўп ишонди?

Ҳимоячилар

Крис Гантер(2007–2009) – 4 млн фунтга яқин сумма эвазига “Кардифф Сити”дан келган

19 ёшли иқдиторли ҳимоячи икки мавсум давомида “шпорлар” сафида 5 та ўйин ўтказганидан сўнг,  бу трансферни омадсизлар қаторига қўшмасак бўлмайди.

Себастиан Бассонг(2009–2012) – 8 млн фунтга “Ньюкасл”дан келган

“Ньюкасл”даги ажойиб ўйинлари сабаб “Тоттенхэм”га таклиф этилган Бассонг Лондондаги 3 мавсум давомида 71 та ўйинда майдонга тушди. Бассонг Кабул, Кинг хамда Доусонларга рақобатда имкониятни бой беради.

Фредерико Фассио(2014–ҳозирга қадар) – 8 млн фунт эвазига “Севилья”дан келган

Бу футболчига нисбатан шуни айтиш мумкинки, “Тоттенхэм” 8 млнни кўкка совурган. Фассио жуда қўпол ўйин намойиш этади. Унинг ишончсиз ҳаракатлари сабаб, кўп  холларда “шпорлар” дарвозаси томон пенальти белгиланишига олиб келар эди. Ҳозирда эса уни “Рома”га ижарага беришган, 2 млн фунтга сотиб олиш шарти билан.

>>Чичарито тўпурар ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар 

Бен Тетчер(2000–2003) – 5 млн фунт эвазига “Уимблдон”дан келган

Ўша вақтларда 5 млн фунт ҳимоячилар учун анчагина катта сумма бўлган. Тетчер олдинги жамоасида ҳимоядаги ишончли ҳаракатларидан ташқари, ҳужумдаги фаоллиги билан ҳам ажралиб турар эди. Бироқ “Тоттенхэм”да у ўзини кўрсата олмади. 3 мавсум давомида 36 та ўйин ўтказган ҳимоячини 300 минг фунт эвазига “Лестер Сити”га бериб юборишди.

Ярим ҳимоячилар

Девид Бентли(2008–2013) – 15 млн фунт эвазига “Блекберн Роверс”дан келган

2008 йил “Блекберн”дан 15 млн фунт эвазига сотиб олинган Бентлидан инглиз футболи ва “шпорлар”нинг янги юлдузи бўлишини кутишган эди. Бироқ “Арсенал” академияси тарбияланувчиси бўлган Бентли Аарон Ленонга рақобатда имкониятни бой берди. Сўнг бош мураббий Харри Реднапп билан келишмовчиликка учраганидан сўнг “Бирмингем”, “Ростов”, “Вест Хэм” ва “Блекберн” каби жамоаларга ижарага берилди ва “шпорлар” билан шартномаси тугаганидан сўнг фаолиятини тугатганини эълон қилди.

>>“Бавария”нинг сўнгги 5 сардори

Жейсон Доззелл(1993–1997) – 1,9 млн фунт эвазига “Ипсвич Таун”дан келган

Жейсон ҳам ўз вақтида юксак ишонч билдирилган ёш умидли футболчилардан бири эди. У “Уайт Харт Лэйн”га келган илк мавсумида 32 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол киритишга муваффақ бўлди. Бироқ кейинги йиллар давомида кетма-кет орттирилган жароҳатлар боис, у тобора ўйин амалиётисиз қолиб кетди. 1994/95 йилги мавсумда у бор йўғи 7 ўйинда иштирок этди. “Тоттенхэм” либосида жами 99 ўйинда иштирок этган Доззелл 14 та тўп киритган ва “шпорлар”нинг кўпчилик мухлислари бу трансферни клуб тарихидаги энг ёмон трансферлардан бири сифатида эътироф этишади.

Жованни дос Сантос(2008–2012) – 4,7 млн фунт эвазига “Барселона”дан келган

Аввало, шуни айтиш мумкинки, “Барселона” ўзининг ёш тарбияланувчисини сотдими, демак, ўша футболчи билан қандайдир муаммо бўлади. Буни Карлос Вела хамда Жованни дос Сантосларнинг мисолида кўришимиз мумкин. Тўрт мавсумда 33 та ўйин ўтказганига яна қандай таъриф беришга ҳайрон бўлади киши.

>>Бу футболми ёки американча футбол ёхуд АПЛ тарихидаги энг қўпол футболчилар 

Ҳужумчилар

Роберто Сольдадо(2013–2015) – 26 млн фунт эвазига “Валенсия”дан келган

2013 йил “Валенсия”дан сотиб олинган Сольдадо даставвал асосий таркибда туширилди. Бироқ у голли вазиятларни кўкка совуришдан бошқа нарсани билмади. Икк йил давомида 76 ўйинда майдонга тушган испаниялик форвард 16 та гол киритди. Ҳужумчи учун камтарона натижа эмасми? Сўнгра, 10 млн фунт эвазига “Вильяреал”га сотиб юборилди.

>>Роналду қўйган кечаги рекорд. Месси ундан оша оладими? 

Сергей Ребров(2000 – 2004) – 11 млн фунт эвазига “Динамо Киев”дан келган

“Тоттенхэм”га Жорж Грэм мураббий этиб тайинланганидан сўнг, жамоага Ребров келди. Унинг қўл остида украиналик футболчи 29 ўйинда 11 та голга муаллифлик қилди ва Грэм ишдан олинди. Ундан кейинги келган Гленн Ходдл билан эса тил топиша олмади ва “Фенербахче”га ижарага берилди. Оқибатда у эркин агент мақомида “Вест Хэм”га бориб қўшилди. Унинг трансферини инглиз матбуоти Премьер лигадаги жамоалар томонидан амалга оширилган энг муваффақиятсиз трансферлар рейтингида “кучли 50” таликка киритганидан сўнг ортиқча таъриф беришга хожат қолмаса керак.

Эммануэль Адебайор(2012 – 2015) – 5 млн фунт эвазига “Манчестер Сити”дан келган

2011/12 йилги мавсумда “Манчестер Сити”дан ижарага олинган Адебаёр 17 та гол киритишга эришди. Бироқ “шаҳарликлар”дан харид қилинганидан сўнг у гол уришни унутиб, кўпроқ жамоадаги муҳитни бузишни “уддалади”. Маурисио Почеттино жамоага келгани ҳамоноқ, унинг режасида тоголик ҳужумчига ўрин йўқлигини айтиб ўтди ва ярим йил ҳафтасига 130 минг евро маош оладиган Адебайор ёшлар жамоасида шуғилланишга “маҳкум” этилди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!