Агуэронинг бенефисига айланган учрашув видеошарҳи

Шанба оқшомида Англия Премьер-лигасида 27-тур ўйинлари старт олди. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Лестер Сити"ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Стерлинг ҳисобни очган бўлса, 24-дақиқада эса Варди мувозанатни тиклади.

Бироқ иккинчи бўлимда Серхио Агуэро томонидан  киритилган 4 та гол эвазига "шаҳарликлар" йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Қуйида мазкур ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!