Аҳмедовнинг "Краснодар"дан кетишига сабабчи бўлган Шалимов ишдан олинди

Бугун Россиянинг “Краснодар” клуби бош мураббий Игорь Шалимов истеъфога чиқарилганлигини эълон қилди. Янги мураббийнинг номи яқин вақт ичида маълум бўлади, дейилади расмий хабарда.

Шалимов клубда 2016 йилнинг сентябр ойида иш бошлаган эди. Унинг бошқарувида «буқалар» 66 та расмий баҳсда иштирок этган ва буларнинг 30 тасида ғалаба қозониб, 19 ўйинда дуранг қайд этган ҳамда 17 беллашувда мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов клубга айнан Шалимов келганидан сўнг, жамоани тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!