Аҳмедовнинг жамоаси 5 ўйинда 5-ғалабасини қўлга киритди

Бугун Хитой Суперлигасида 5-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби бу тур “Хенан Жианье” клуби меҳмони бўлди.

Ушбу ўйинда шанхайликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз дисквалификация боис, бугунги ўйинда майдонга тушмади.

Шу тариқа, ортда қолган 5 турда 5 та ғалабани қўлга киритган “Шанхай СИПГ” 15 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

Хитой Суперлигаси. 5-тур

“Хенан Жианье” – “Шанхай СИПГ” 1:2

Голлар: Ма Хингю (45) – Ванг Шенчао (36), Элкесон (39).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!