Аҳмедовнинг жамоаси илк бор очко йўқотди (видео)

Бугун Хитой Суперлигасида 7-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори – Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида “Тяньцзинь Тэда”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга “имзо чекишди”. Аҳмедов одатдагидек ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Шу тариқа, Витор Перрейра шогирдлари бу мавсум миллий чемпионат ўйинларида илк бор очко йўқотишди.  Шундай бўлсада, шанхайликлар 19 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида карвонбошиликни давом эттиришмоқда.

Қуйида бугунги ўйинда киритилган голлар видеосини томоша қилиш имконига эгасиз.

Хитой Суперлигаси. 7-тур

“Шанхай СИПГ” – “Тяньцзинь Тэда”1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!