Аҳмедовнинг жамоaсида дуранг, Исмоиловникида эса… (видео)

362

Аҳмедовнинг жамоaсида дуранг, Исмоиловникида эса… (видео)

Бугун Хитой Суперлигасида 10-тур ўйинлари старт олди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” клуби сафарда “Гуйчжоу Чжичэн” клуби меҳмони бўлди.

Мазкур ўйинда кучлар тенг келди – 1:1.

Одил ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Қуйида мазкур ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Анзур Исмоилов фаолият  олиб борадиган “Чанчунь Ятай” жамоаси эса ўз майдонида “Тяньцзин Тэда”ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Исмоилов ўйинни тўлиқ ўтказди. Қуйида ушбу беллашув видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.

Хитой Суперлигаси.  10-тур

“Гуйчжоу Чжичэн” – “Шанхай СИПГ” 1:1.

“Чанчунь Ятай” – “Тяньцзинь Тэда” 0:1.