"Ал-Дуҳаил" бош мураббийи: Биз Тошкентга 3 очко учун келганмиз

Хабарингиз бор келаётган ҳафта аввалида Осиё қитъасида яшил майдонларида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тур ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” бу сафар ўз уйида Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоасидан реванш олишга уриниб кўради. Бугун эса мазкур учрашув олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади. 

Ушбу беллашув олдидан Қатар жамоаси бош мураббийи Жамол Белмади ўз фикрини билдириб ўтди:

- Олдимизда фақат ватанимизга ғалаба билан қайтиш вазифаси турибди. "Локомотив" яхши шаклланган жамоа эканлигини айтишим мумкин. Лекин биз Тошкентга 3 очко учун  келганмиз. Ғалабали серияни давом этиришни истаймиз. Ушбу беллашувга биз жамоамизнинг ҳамма етакчи легионерларини олиб келганмиз.

Жамоамиз охирги 7 йилда 6 марта Қатар чемпиони бўлганини эслатиб ўтмоқчиман. Бу, албатта, яхши натижа. Биз ОЧЛда ҳам ишончли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ўз жамоамиз ҳақида гапираман, рақиб жамоа ҳақида кўп гапиришни истамайман. Лекин "Локомотив" охирги йилларда яхши шаклланганишга эришди. "Локо"га қарши биринчи учрашувнинг иккинчи бўлимида биз ёмон ўйин кўрсатдик деб айта олмайман, шунчаки "Локомотив" ўйинни анча кучайтира олди, - деди Белмади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!