"Ал Васл" Қаршига келиш олдидан ғалаба қозонди

Бугун БАА Лига кубогининг чорак финал баҳслари давом эттирилмоқда. Қаршининг “Насаф” клубининг ОЧЛ 2-туридаги рақиби – “Ал Васл” клуби сафарда “Ал Наср” меҳмони бўлди.

Ушбу ўйинда Каио томонидан киритилган ягона гол Рофольфо Арробуэна бошқарувидаги жамоа ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарама-қаршиликдаги илк ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди. Шу тариқа, “Ал Васл” ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот учун, “Насаф” – “Ал Васл” ўйини 20 феврал куни бўлиб ўтади.

БАА Лига кубоги. Чорак финал. Жавоб ўйини

“Ал Наср” – “Ал Васл” 0:1

Гол: Каио (48)

Биринчи ўйин – 2:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!