Александр Клецков “Бухоро” машғулотларида иштирок этмоқда

 

Хабарингиз бор, айни пайтда “Бухоро” клуби Тошкентда навбатдаги йиғинни олиб бормоқда.

Бир неча дақиқа аввал бухороликлар “Бунёдкор” академияси майдонида “Динамо” билан ўртоқлик ўйини ўтказишди. Унда Улуғбек Бақоев бошчилигидаги илк беллашувда “Бухоро” 2:1 ҳисобида зафар қучди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, “Бухоро” йиғинида Александр Клецков ҳам иштирок этмоқда. Хабарларга қараганда, ушбу ҳимоячи бухороликлар билан шартнома имзолаши мумкин.

Маълумот ўрнида, Александр Клецков охирги марта Жиззаҳнинг "Сўғдиёна" клубида фаолият олиб борган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!