227

Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Самедов бугун бўлиб ўтадиган очилиш учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз яхши шуғулландик ва яхши тайёргарлик кўрдик. Биз нимани хоҳлаётганимизни яхши биламиз ва шунинг ортидан олға ҳаракат қиламиз.

Биз уларнинг Италия ва Германияга қарши ўйинларини кўрдик. Саудия Арабистони футболи кўпроқ техникага асосланган. Улар тўпни ўзларида кўпроқ сақлаб туришни ёқтиришади. Шунинг учун биз ушбу баҳсда уларни тўпсиз қолдиришимиз керак.

Барча футболчилар халқимиз ўз жамоаси билан фахрланишини истайди ва бунинг учун борини беришга тайёр”, - дейди Самедов.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун Москвадаги “Лужники” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Sports.uz 2018