Александр Хомяков: Мақсадимиз фақат ғалаба эди

ПРО-Лиганинг 8-туридан ўрин олган «Шўртан» - «Машъал» (1:2) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида “газчилар” бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикирларини билдирди.

- Аввалам бор бугунги ғалаба билан шогирдларимни табрикламоқчиман. Улар анча меҳнат қилишди. Бугун анчагина қийин баҳс бўлди. Қолаверса, ҳаво ҳарорати ҳам жуда иссиқ бўлди. Бу ҳам футболчиларга ўз таъсирини кўрсатмай қўймади. Бизнинг вазифамиз майдон марказини тўлиқ назорат қилиш эди ва мақсадимиз фақат ғалаба эди. Буни уддасидан чиқдик. Тезкор гол урдик. Афсуски тезкор гол ҳам ўтказдик, шогирдларим характер кўрсатишди ва ғалаба қозонишди, - дейди Хомяков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!