Александр Хомяков: Ўйин бизнинг назоратимизда ўтмади

Хабарингиз бор кеча Про-лиганинг 11-турида “Машъал” ўз майдонида “Шўртан”ни (3:0) қабул қилди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Александр Хомяков  ҳам иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Биз бугун тезкор гол киритишга эришдик. Айтишим мумкинки бу баҳс бизнинг назоратимиз остида ўтмади. Бугун биз барча имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса асабийлашдик ва бунинг ортидан жазоландик ҳам. Натижада бир киши кам бўлиб қолдик. Шогирдларим қолган дақиқаларда янада масъулият билан ўйнай бошлашди ва қарши ҳужумда рақибни икки бор жазолашди. Якунда биз йирик ҳисобда ғалаба қозондик", - дейди Хомяков

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!