Аллегри "Наполи"га қарши баҳсда Дибалани майдонга туширмоқчи эмас

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг 34-турида "Наполи"га қарши бўлиб ўтадиган муҳим баҳсда жамоа форварди Пауло Дибалани заҳирада олиб қолиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича Аллегри аргентиналик футболчининг айни дамдаги спорт формасидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва унга асосий таркиб футболчиси сифатида қарамаяпти. Бироқ, таъкидлаш керакки Дибала апрель ойида жами 4та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" - "Наполи" учрашуви 22 апрель куни 23:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!