945

Амалдаги Европа чемпионлари ҳисобланган Португалия терма жамоаси ЖЧ-2018да иштирок этиш учун Россияга етиб келди.

Криштиану Роналду бошчилигидаги жамоа Москвадаги “Жуковский” номли аэропортга келиб қўнди. Энди улар Кратовадаги базага бориб жойлашишади.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ўзининг турнирдаги илк баҳсини 15 июнь куни Сочидаги “Фишт” стадионида Испания терма жамоасига қарши ўтказади.

Sports.uz 2018