Ана холос! Аргентина футболи афсоналаридан бири ЖЧ-2018га Колумбия билан боради

612

Ана холос! Аргентина футболи афсоналаридан бири ЖЧ-2018га Колумбия билан боради

Миланнинг “Интер” ва Мадриднинг “Реал” клублари собиқ футболчиси Эстебан Камбьяссо Колумбия терма жамоаси мураббийлар штабида иш бошлади.

Football Italia тарқатган хабарга кўра аргентиналик собиқ футбол юлдузи у ерда бош мураббийлик қилаётган ҳамюрти Хосе Пекерманга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Камбьяссо ўзининг профессионал футболчилик фаолиятини ўтган йилнинг сентябрида якунлаган эди.

Маълумот учун, Колумбия терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Япония, Польша ва Сенегал терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.