730

Аргентинадаги қамоқхоналардан бирида жазо ўтаётган бир гуруҳ махбуслар ЖЧ-2018 ўйинларини томоша қилишга имкон беришларини талаб қилишмоқда.

Улар қамоқхона раҳбарияти бунга рухсат бермагунича очлик эълон қилишди. Муаммо шундаки, у ердаги телевизион кабель уч кундан буён ишламаяпти, махбуслар эса уни тезроқ тузатишларини талаб қилишмоқда.

“Биз муаммо ҳал этилмагунича кундузи ҳам кечаси ҳам овқатланмаймиз”, - деб ёзилади махбусларнинг йўллаган мурожаатида.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Исландия (16 июнь, Москва, "Спартак"), Хорватия (21 июнь, Нижний Новгород) ва Нигерия (26 июнь, Санкт-Петербург) терма жамоаларига қарши баҳс юритади.

Sports.uz 2018