1500 0

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Сандро Вагнер ўзини Германия миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 ўйинлари учун  кенгайтирилган таркибдан жой олмаганини эшитиб, кўз ёшларини тия олмади.

Илгарироқ,  Германия терма жамоаси бош мураббийи Ёахим Лёв мундиалга бориши мумкин бўлган  27 нафар футболчи рўйхатини маълум қилган эди.

Вагнер ушбу хабарни клуб машғулотларида юрган вақтда эшитади ва йиғлаб юборади. Шундан сўнг, унинг жамоадошлари футболчини тинчлантиришга ҳаракат қиладилар.

Маълумот учун, Вагнер ҳозирга қадар “немис машинаси” таркибида жами 8 баҳсда майдонга тушган ва 5 та гол киритишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98