Ана холос: “Манчестер Сити” футболчилари “Ливерпуль” дарвозаси томон бирорта аниқ зарба йўлламади

Бундан бироз олдин ЕЧЛ чорак финал босқичидан ўрин олган “Ливерпуль” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

“Энфильд” стадионида кечган қарама-қаршиликда “қизиллар” рақибдан 3:0 ҳисобида устун келишди.

Эътиборлиси, “шаҳарликлар” ушбу ўйинда Кариус дарвозаси томон бирорта аниқ зарба йўллай   олишмади.

Сўнгги бор бундай ҳолат 2016 йилнинг 26 октябр санасида кузатилган эди. Ўшанда “Манчестер Сити” Англия Лига кубоги доирасида “Манчестер Юнайтед” дарвозасига умуман аниқ зарба йўллай олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!