477

Ориф Маматказин бошқарувидаги «Андижанка» аёллар жамоаси кеча синов-назорат учрашувида майдонга тушди.

Жорий мавсум таркибини сезиларли ёшартираётган «Андижанка»нинг ўртоқлик ўйинидаги спарринг-рақиби Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси бўлди. «Андижанка»нинг машғулот майдонида бўлиб ўтган водий дербисида андижонлик футболчи қизларнинг йирик - 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Андижонга ташрифи чоғида мамлакатнинг етти карра чемпиони ҳисобланган "Андижанка" жамоасига 2018 йилги Суперлига баҳсларида иштирок этиш имкониятини тақдим этган эди.

Sports.uz 2018