"Андижон" таркибига янги ўйинчилар қўшилди

 

Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган «Андижон» сафига янги ўйинчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бош мураббий Элдор Сакаев жамоа ўйини кучайтириш мақсадида Супер лига жамоаларидан бир қатор янги футболчиларни жамоага таклиф этган. Хусусан дарвозабонлар, Жавоҳир Қиличев («Бунёдкор»), Муҳиддин Худоёров («Бухоро»), ҳимоячи Вусол Магеррамов («Олмалиқ») ярим ҳимоячилар Лазиз Убайдуллаев, Суннатилла Мамадалиев («Шўртан») ҳамда ҳужумчилар Равшан Хурсанов («Навбахор»), Сирож Мелиев («Машъал») айни дамда «бургутлар»нинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этаётганини маълум қиламиз.
Жамоа эртага пойтахт йиғинидаги биринчи назорат учрашувини Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши ўтказади. Мазкур учрашув «Бунёдкор» академиясининг машғулот майдонида, соат 11:00да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!