“Андижон”нинг икки футболчиси Ўзбекистон ОТЖга чақирилди

«Андижон» жамоасининг иқтидорли футболчилари - ҳимоячи Хушнуд Авилов ҳамда ҳужумчи Бегзод Ғанижонов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига таклиф этилди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциация томонидан «Андижон» футбол клубига чақирув қоғози келган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

12-15 апрель кунлари Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг терма жамоалар марказига қарашли Чиғатойдаги стадионида ўқув-машғулот йиғини ташкиллаштирилади. Авилов билан Ғанижонов эса Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги йиғинда иштирок этиш имконига эга бўлдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!