Англия – Панама. Матнли онлайн трансляция
Shahzod
Бугун ЖЧ-2018 "G" гуруҳидан ўрин олган Англия ҳамда Панама терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Қуйида ушбу ўйин матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+4
Ўйин тугади. Голларга бой кечган беллашувда Англия термаси 6:1 ҳисобида Панамани енгди. - 83Панама яна гол уриш илинжида ҳужумга ўтганди. Аммо хавф бартараф этилди.
- 78
ГОООООЛ!!! Фелипе Балой Панама тарихидаги илк голга муаллифлик қилди – 6:1. - 76Панамада ҳисобни қисқартириш учун имконият вужудга келганди. Аммо Торреснинг зарбаси аниқ чиқмади.
- 72
Мурильо ҳакам томонидан огоҳлантирилди. - 70
Англияда сўнгги ўзгариш: Киран Триппиер ўрнига майдонга Данни Роуз тушди. - 63
Панамада ҳам ўзгариш: Анибал Годой ўрнига Рикардо Абила майдонга тушди. - 63
Англия таркибида қўш ўзгариш: Харри Кейн ва Жесси Лингард майдонни тарк этди. Улар ўрнига мос равишда Жейми Варди ва Фабиан Делф ўйинга тушди. - 62
ГОООООЛ! Лофтус-Чикнинг зарбасидан кейин Харри Кейн гол киритди – 6:0. - 60Панама ҳамон ЖЧ тарихидаги илк голини уришга уринмоқда. Аммо ҳужумлар якунига етиб тугул, дарвоза томон аниқ зарба берилмаяпти.
- 57
Раҳим Стерлинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. - 56Панама ҳужумда қоидани бузди. Англия тўпга эгалик қилади.
- 54
Киран Триппиер тўпни бурчакдан узатиб берганди, аммо хавф бартараф этилди. - 51
Панама термасининг бурчакдан узатилган тўпини англиялик ҳимоячилар қайтаришди. - 50Панама ҳужумлар уюштирмоқда, аммо якуний пас ноаниқ чиқмоқда.
- 47Йирик ҳисобда ютаётганига қарамай, Англия фаолликни сусайтирмади.
- 46
Иккинчи бўлим бошланди. - 45+3Биринчи бўлим тугади. Панама ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юборишга улгурди.
- 45+1
ГООООЛ! Харри Кейн яна бир пенальтини голга айлантирди – 5:0. - 45
Ҳакам билан тортишгани учун Фидель Эскобар огоҳлантирилди. - 43Англия яна пенальти ишлаб олди.
- 41Бош ҳакам VAR тизимига мурожаат қилди. Стоунз гол киритган вазиятда оффсайд бор-йўқлиги текширилди. Оффсайд йўқ, гол инобатга олинди.
- 40
ГООООЛ!!! Ажойиб комбинациядан кейин Жон Стоунз ҳисобни 4:0 кўринишига етказди. - 36
ГОООООЛ! Жесси Лингард узоқдан зарба йўллаб, чиройли гол муаллифига айланди – 3:0. - 33Асосан Англия терма жамоаси тўп билан муомала қилмоқда.
- 29Панаманинг яна бир ҳужуми самарасиз тугади. Аниқлик етишмаяпти марказий америкаликларга.
- 26Англия терма жамоаси киритилган иккинчи голдан кейин шошилмасдан ҳаракат қилмоқда.
- 23
Рубен Лофтус-Чик қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. - 22
ГООООЛ! Харри Кейн 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди – 2:0. - 20Пенальти! Эскобар ўз жарима майдончасида Жесси Лингардни қўполлик билан тўхтатди.
- 16
Панама термаси сардори Р. Торрес жароҳат олди. Унга майдон четида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. - 15Хавфли вазият! Панамада яна бир имконият йўққа чиқди.
- 13Панама терма жамоаси вазиятни тенглаштириш учун ҳаракат қилмоқда. Аммо уларнинг ҳужумлари самарасиз якун топмоқда.
- 10
Панама вакили Купер Жесси Лингардга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. - 8
ГООООЛ! Жон Стоунз бурчакдан узатилган тўпни рақиб дарвозасига йўллаб қўйди – 1:0. - 7
Англия бурчак зарбасини ишлаб олди. Тўп олдида Киран Триппиер. - 5Хавфли вазият! Панамада ҳисобни очиш учун қулай вазият юзага келганди, аммо Годой зарбаси ноаниқ йўналиш олди.
- 4Панама терма жамоасининг ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди.
- 2
Майдонда дастлабки тўқнашув. Жесси Лингард рақиб жарима майдончасида Гомес билан тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида. - 2Англия терма жамоаси бугунги ўйинни оқ либосда, Панама қизил формаларда ҳаракат қилади
- 1
Учрашув бошланди. - 0Англия ва Панама терма жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади. Унгача жамоалар таркиби билан танишинг: Англия: Пикфорд, Уолкер, Стоунз, Магуайр, Триппиеп, Янг, Лингард, Хендерсон, Лофтус-Чик, Кейн, Стерлинг. Панама: Пенедо, Мурильо, Эскобар, Р.Торрес, Дэвис, Гомес, Баркенас, Купер, Годой, Ж.Родригес, Перес.


Изоҳлар (0)