Англия кубогида учинчи ярим финалчи номи маълум бўлди

Ҳозиргина Англия кубоги чорак финал босқичи доирасида “Уиган Атлетик” ҳамда “Саутгемптон” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Уигандаги “DW” стадионида кечган қарама-қаршиликда “авлиёлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди  ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “Тоттенхэм Хотспур” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ҳам ярим финалга йўл олишган эди.

Англия кубоги. Чорак финал

Уиган – Саутгемптон 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 62 Хейбьерг, 0:2 – 90 Соареш.

Уиган – Уолтон, Берн, Данкли, Элдер, Пауэр, Бирн (Хант, 80), Робертс (Колклаф, 66), Морси, Джейкобс, Григг, Мэсси (Пауэлл, 66).

Саутгемптон – Маккарти, Стивенс, Бертран, Соареш, Худт, Тадич, Хейбьерг, Лемина, Буфаль (Редмонд, 65), Каррильо (Лонг, 81), Габбьядини (Ромеу, 87).

Огоҳлантиришлар: Берн (72), Данкли (85).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!