Англия терма жамоаси сардорлик боғичи кимга насиб қилди?

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ-2018да  жамоа сардори ким бўлишини эълон қилди.

Бу номга “Тоттенхэм” клуби хужумчиси Харри Кейн сазовор бўлди.

- Кейн ўз ишининг устасидир. Жамоа сардорининг вазифаларидан бири футболчилар ўртасида юқори даражадаги муносабатларни йўлга қўйиш. Футболчиларга уларнинг сардори дунёнинг энг зўр ўйинчилардан бири эканлигини кўрсатишимиз даркор, - дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради Англия терма жамоасининг твиттердаги расмий саҳифаси.

Маълумот учун, Кейн жорий мавсумда АПЛда 37 учрашувда иштирок этиб 30 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!