Англияда жаҳон чемпиони вафот этди

306

Англияда жаҳон чемпиони вафот этди

1966 йил Англия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футболчилардан бири - Рэй Уилсон 83 ёшида оламдан ўтди.

Уилсон фаолиятининг асосий қисмини "Хаддерсфилд" клубида ўтказди. Шунингдек бир муддат "Эвертон"да ҳам тўп сурди ва ушбу жамоа сафида 1965/66 йилги мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Айтиш лозимки, 2004 йил Рэй Уилсонда Альцгеймер касаллиги аниқланди. Бироқ, бу хасталик унга "Хаддерсфилд"нинг уй учрашувларини томоша қилишга келиши учун тўсқинлик қила олмади.