Анри Рэшфордга "Юнайтед"ни тарк этишини маслаҳат берди

390

Анри Рэшфордга

Лондоннинг “Арсенал” клуби афсонавий хужумчиси Тьерри Анри “Манчестер Юнайтед” таркибида тўп тепаётган Маркус Рэшфордга жамоасини тарк этишини маслаҳат берди.

- Ўйин вақти футболчи учун энг зарур бўлган нарса. Заҳира ўриндиғида бўла туриб учрашувни тушуниб бўлмайди.

Албатта, у МЮда фаолият олиб боришни хоҳлаётгани мени қувонтиради. Бироқ, Алексис Санчеснинг жамоага келиши Маркусга ҳеч қандай имконият бермайди деб ўйлайман.

Рэшфорд МЮни тарк этадими йўқми мен буни билмайман, аммо ривожланиш учун унга кўпроқ ўйин вақти керак, - дея Анрининг сўзларини келтирган холда Miror нашри хабар бермоқда.