1303

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн бугун матбуот анжумани ўтказди.

Унда Франция терма жамоаси футболчиси ўзининг келажак фаолияти борасида якуний қарорини эълон қилиши кутилганди. 

- Ҳамма бугун менинг қароримни кутганди. Аммо ҳозир трансфер ҳақида гапирмоқчи эмасман. Қайси клубга ўтишим борасида жаҳон чемпионатидан сўнг маълум қиламан, - деди 27 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гризманн ЖЧ-2018 бошлангунча келажаги борасида маълумот беришини айтганди.  

Sports.uz 2018