Анвар Солиев: Тўрт ўйиндан буён гол ўтказмаётганимиз қувонтирди холос

 

Олий Лига 6-туридан ўрин олган “Металлург” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг “лочинлар” спорт директори Анвар Солиев учрашув борасида ўз фикри билан ўртоқлашди.

“Бекободга ғалабани кўзлаб келгандик. Бизни қувонтирадиган фақатгина бир жиҳат – тўртта ўйиндан буён дарвозамиздан гол ўтказмаётганимиздир. Йигитлар майдонда бор кучларини сарфлаб ҳаракат қилишди. Кучли шамол эсиши ўз ўйинимизни кўрсатишимиз учун тўсқинлик қилди. Камчиликларимиз устида ишлаймиз.

Кейинги ўйинда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юбормаслик учун футболчиларимиз ҳимоявий ўйинга ўтишди. Шу боис учрашувнинг иккинчи ярмида "Металлург" кўпроқ хавфли вазиятлар содир этди. Ҳимоячиларимиз ўз вазифаларини уддалашди деб айтишим мумкин. Захирадан майдонга тушган ўйинчилар эса бу сафар ёрдам беришмади”, – деди Солиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!