Арьен Роббен: Яна бир-икки йил юқори даражада ўйнай оламан

Мюнхеннинг “Бавария” клубида тўп тепаётган Арьен Роббен келажакдаги мақсадлари ҳақида айтиб ўтди.

- Хозирда ўзимни ажойиб хис этяпман ва яна бир-икки йил юқори даражадаги футбол кўрсата оламан деб ўйлайман. Жамоа раҳбарияти ва таркиб учун жавобгар шаҳслар билан доимо очиқ ойдин гаплашиб тураман. Албатта, келажагим ҳақида клуб билан келишиб оламиз, деган умиддаман.

Шуни айтишим керакки, вақти-вақти билан ўғлимнинг жамоасини бошқариб тураман ва бу мен учун мароқли. Бироқ бир кун келиб бирор бир клуб бош мураббийи бўлиш истагим йўқ. Ўйлашимча, бу жуда масъулиятли, - дея Роббеннинг сўзларини келтиради Sport Buzzer нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!