438

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Исландияга қарши ЖЧ-2018нинг илк баҳсида кимларни асосий таркибда майдонга тушириш борасида бир қарорга келиб олди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Сампаоли ушбу учрашувда Кабальеро, Сальвио, Отаменди, Рохо, Тальяфико, Меса, Билья, Маскерано, Ди Мария, Месси ва Агуэроларни бошланғич таркибда майдонга туширади.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина – Исландия ўйини 16 июнь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Sports.uz 2018