"Арсенал" Жиру учун "Челси"дан 35 млн фунт талаб қилмоқда

Лондоннинг “Челси” клуби ҳамшаҳари “Арсенал” билан франциялик ҳужумчи Оливье Жирунинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Daily Mail нашрининг хабар беришича “канонирлар” 31 ёшли футболчисини 35 млн фунтдан камига сотмоқчи эмас. Айтиш лозимки, “аристократлар” Жируни “Рома”дан трансфери барбод бўлиши мумкин бўлган Эдин Жеконинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда.

Ўз навбатида Жиру Жекодан фарқли ўлароқ жорий мавсум ЕЧЛда ўйнагани йўқ ва у 1/8 финалда “Челси”га ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жиру “Арсенал”га келиши кутилаётган Пьер-Эмерик Обамеянг ўрнига “Боруссия”га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!