“Арсенал” эртага ўзининг навбатдаги трансферини эълон қилади

Леверкузеннинг “Байер” клуби посбони Бернд Лено фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра Лондоннинг “Арсенал” клуби эртага 26 ёшли германиялик посбон билан шартнома имзолагани ҳақида расман эълон қилади.

Маълумот учун, Лено якунланган мавсум “Байер” сафида Бундеслигада жами 33та баҳсда иштирок этган ва ўз дарвозасидан 40та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!