"Арсенал" етакчиси "Атлетико"га қарши ўйнамайди

346

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Европа лигаси ярим финалидан ўрин олган “Атлетико”га қарши баҳс олдидан жамоадаги жароҳатланган футболчилар ҳақида айтиб ўтди.

“Мхитарян пайшанба куни ўйнамайди. Уилшир якшанба кунги машғулотларда иштирок этди ва мазкур баҳсда иштирок этиш учун яхши имкониятга эга. Ўзил оғриқ сабаб “Вест Хэм”га қарши ўйнамади. Бу борада бошқа бирор нарса деёлмайман. У соғайгунига қадар кутишимиз керак” – деб айтиб ўтди франсиялик мутахассис.

Маълумот учун, “Арсенал” – “Атлетико” ўйини 26 апрел куни Лондонда бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса роса бир ҳафтадан сўнг Мадридда кечади.