"Арсенал" футболчиси учун мавсум якунига етди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Эл-Ненни бу мавсум бошқа "тўпчилар" сафида майдонга туша олмайди.

Клуб бош мураббийи Арсен Венгернинг айтиб ўтишича, мисрлик футболчи жароҳати боис мавсумнинг қолган баҳсларида жамоасига ёрдам бера олмайди, аммо, у Миср терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 да ўйнай олади.

Маълумот учун, Миср терма жамоаси ЖЧнинг "А" гуруҳида Россия, Саудия Арабистони ва Уругвай термалари билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!