"Арсенал" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширишга яқин турибди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг қишки трансфер ойнаси ёпилгунига қадар “Арсенал”га кўчиб ўтадиган бўлди.

BBC тарқатган хабарга кўра лондонликлар ўз тарихларидаги энг қиммат трансферни амалга ошириб, 28 ёшли габонлик футболчи учун 60 млн фунт тўлашмоқчи.

Дортмундликлар ўз навбатида Обамеянгнинг ўрнига “Кёльн”нинг Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клубида ижарада тўп сураётган ҳужумчиси Антони Модестни олиб келишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, “Арсенал” тарихидаги энг қиммат трансфер ҳозирча Александр Ляказеттга тегишли. Ушбу футболчи учун “канонирлар” ўтган ёз “Лион”га 60 млн евро тўлашган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!