"Арсенал" раҳбарияти иккита ёш мураббийдан бирини танлайди

Арсен Венгер ёзда “Арсенал”ни тарк этади ва шу боис “канонирлар” раҳбарияти айни дамда ўзлари учун янги бош мураббийи қидиришда жуда фаол ҳаракат қилишмоқда.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра лондонликлар "Хоффенхайм" бош мураббийи Юлиан Нагельсман (30 ёш) ва айни дамда "Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиолага ассистентлик қилаётган жамоанинг собиқ аъзоси Микель Артета (36 ёш) номзодларида тўхталишди.

Маълумотларга қараганда “Арсенал” ўзининг янги бош мураббийини жаҳон чемпионати бошлангунига қадар эълон қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!